“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Краснодар аэропортининг мукофотини олди
Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Краснодар аэропортининг мукофотини олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Краснодар” халқаро аэропорти ҳар йили декабр ойининг охирида ўзининг муваффақиятли ва самарали фаолияти билан ажралиб турган маҳаллий ва хориж авиакомпанияларининг ишига баҳо беради.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси хорижий авиакомпаниялар ўртасида яна бир бор тақидланди.
“Краснодар” халқаро аэропортида “2017 йилги ёзги навигация пайтида йўловчиларга авиация хизматларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” фахрий дипломини халқаро аэропорт бошқарувчи директори Андрей Крутцов топширди.
Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ушбу йўналиш бўйича ҳафтада икки маротаба: сешанба ва жума кунлари А320 самолётларида парвоз қилади.
Сурат манбаи: https://www.airways.uz/ru/uzbekiston-khavo-iullari/aviakompaniya-uzbekiston-khavo-iullari.html