“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Куала-Лумпур ва Сингапурга рейсларни амалга оширди

Дата: 10:14, 05-04-2017.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) Куала-Лумпур ва Сингапурга рейсларни амалга оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАК матбуот хизмати маълумотига кўра, рейс “Боинг-787-Dreamliner” самолётида амалга оширилган.

“2017 йилнинг 31 мартида командир ВС Андрей Решетников, иккинчи учувчи Улуғбек Абдушукуров, штурман-инстуктор Сергей Родионовлардан иборат МАК экипажи Тошкентдан Куала-Лумпурга учишни муваффақиятли амалга оширдилар”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Boeing- 787ни 5 сентябрдан бошлаб тижорат мақсадларида ишлатишни бошлаган, илк халқаро рейс 9 сентябрда  Алматига амалга оширилган эди. Ҳозирда ушбу самолёт Дубай, Деҳли, Истамбул, Тель-Авив, Алмати, Москва, Куала-Лумпур ва Сингапур йўналишларида фойдаланилмоқда. Яқинда авиакомпания узоқ масофаларга қўнишсиз трансатлантик учишларни амалга оширишни бошлайди ва йўловчиларни тўғридан тўғри манзилига етказади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: