“Ўзбекистон ҳаво йўллари” литий батареяларни олиб ўтиш қоидалари ҳақида эслатиб ўтди

Дата: 08:58, 12-10-2016.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) йўловчилардан ихчам электрон қурилмаларни олиб ўтиш қоидаларига амал қилишни илтимос қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

 “Халқаро фуқаро авиацияси тавсияларига мувофиқ, шунингдек, учишларнинг хавсизлигини таъминлаш мақсадларида йўловчилар литий батареяларга эга бўлган ихчам электрон қурилмаларни фақат самолёт салонида қўл буюмлари орасида ёки ўзи билан олиб ўтишлари тавсия этилади”, - дейилади миллий авиакомпаниянинг сешанба куни тарқатилган хабарида.

Шунингдек, МАК йўловчилардан ушбу қурилмаларни ҳаво кемаси бортида қувватлантирмасликни сўради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: