“Ўзбекистон ҳаво йўллари” маҳаллий йўналишларда табақаланган тарифларни жорий қилди

Дата: 14:46, 09-01-2018.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси маҳаллий йўналишларда табақаланган тарифларни жорий қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАК маълумотларига кўра, хусусан, киритилган янгиликлар йўловчиларга уларнинг талабларига мос келувчи авиачипталарни танлашга имкон беради. Айни пайтда, республика ичидаги барча йўналишда тарифларнинг минимал даражаси пасайтирилди. 

 Ўрнатилган тарифлар бўйича сотиладиган жойлар сони чекланган. Авиачипта қанча вақтли сотиб олинса, у шунчалик арзон тушади.

Янги тарифлар чипталар авиакассалар орқали сотиб олинганда, шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг расмий сайти орқали харид қилинганда ҳам амал қилади. 

Сурат манбаи: http://www.pv.uz/ru/ekonomika/uzbekistan-airways-snizhaet-tarify-na-mestnyh-napravleniyah

Янгилик билан ўртоқлашиш: