“Ўзбекистон ҳаво йўллари” маҳаллий йўналишларда тарифларни пасайтирди

Дата: 16:28, 06-03-2014.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Наврўз байрами шарафига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси маҳаллий йўналишларда тарифларни пасайтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Авиакомпания матбуот хизматидан хабар қилишларича, 10 мартдан бошлаб 31 майга қадар Тошкент-Навоий ва Навоий-Тошкент йўналиши бўйлаб махсус тариф жорий этилади. Тошкент-Навоий йўналишидаги
Авиабилет нархи 29 евро, Навоий-Тошкент йўналишида эса 27 евро бўлади. Айни пайтда Ўзбекистон фуқаролари билетга ўзбек сўмида МБ жорий курси бўйича ҳақ тўлайдилар.
Шунигдек, компания матбуот хизмати Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги билет бир томонга 16 евро туришини эслатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: