“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК АҚШнинг виза ва иммиграция қоидалари бўйича семинар ўтказди

Дата: 14:21, 24-03-2018.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси Консуллик бўлими билан ҳамкорликда “АҚШнинг ўтиш ҳужжатларига талаблар ва уларнинг ҳимоя хусусиятлари” ва “АҚШнинг янги модернизациялашган иммиграцион визаси” мавзусида семинар ўтказди”, - деб хабар беради компания матбуот хизмати.

“АҚШ елчихонаси томонидан мутахассисларнинг мамлакат виза ва иммиграция қоидалари бўйича билимларини ошириш мақсадида ташкил етилган семинар, шунингдек, тўғри бўлмаган ўтиш ҳужжатларига эга йўловчиларни аниқлаш ҳаракатларини яхшилашга хизмат қилади. МАК ва унинг бўлинмалари мутасаддилари АҚШга кириш учун зарур ҳужжатлар ҳақида тўлиқ маълумотлар олдилар ҳамда янги иммиграция визаси ва унинг хавфсизлик хусусиятлари билан танишдилар”, - дейилади хабарда.

Таъкидлаш зарурки, Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси кўп йиллардан бери МАК билан ҳамкорлик қилади ва АҚШнинг иммиграция қоидаларидаги янгиликлардан ўз вақтида хабардор қилади.

Сурат манбаи: https://www.uzairways.com/ru/news/den-konstitucii-v-nak

Янгилик билан ўртоқлашиш: