“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Астана ва Алматига қўшимча рейслар жорий қилди

Дата: 09:20, 04-03-2016.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) Астана ва Алматига қўшимча рейслар жорий қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Нукус ва Урганч шаҳарларидан Астана (HY721/722) ва Алмати (HY761/762, HY765/766) йўналишларида қулай боғланишлар ва янги рейслар жорий этилгани ҳақида хабар беради”, - дейилади МАК хабарида.

Хусусан, пайшанба ва шанба кунлари Урганч-Тошкент-Астана ва Урганч-Тошкент-Алмати маршрутлари бўйича рейслар амалга оширилади.

Душанба, сешанба, чоршанба ва шанба кунлари эса Астана-Тошкент-Нукус, Астана-Тошкент-Урганч, Алмати-Тошкент-Нукус ва Алмати-Тошкент-Урганч йўналишида рейслар амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: