“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК қайта ташкил этилади

Дата: 11:42, 29-11-2018.

Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясини (МАК) қайта ташкил этиш кутмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Авиакомпания матбуот хизматининг маълумотига кўра, 28 ноябр куни МАКда Ўзбекистон бош вазири иштирокида мажлис ўтказилди. Унда “Ўзбекистон Республикаси миллий авиациясини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон қабул қилингани эълон қилинди.

Ушбу фармон билан Ўзбекистон миллий авиация тармоғини тубдан қайта ташкил этиш, хусусан, МАКнинг базасида алоҳида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports (аэропортларни бошқариш бўйича) акционерлик компанияларини ташкил этиш, авиакомпания таркибига кирувчи давлат унитар корхоналари масъулияти чекланган жамият этиб қайта ташкил этиш, “Ўзаэронавигация” марказини Вазирлар Маҳкамасига қарамоғига бериш, “Махсус авиацион ишлар авиакомпанияси” ДУК базасида Uzbekistan Helicopters МЧЖ ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, фармон билан бир марталик парвозлар ва аэродромлар яқинида объектлар қурилишига рухсат бериш бўйича ваколатлар бериш, шунингдек, Дававианазорат тузилмасини такомиллаштириш ва штат бирликларини ошириш йўли билан Дававианазоратга авиация соҳасида рақобат муҳитини яратиш ва давлат назоратини кучайтириш, Дававианазоратни ривожлантириш фондини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Сурат манбаи: https://theworldnews.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: