“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Москвага қўшимча рейслар қўйди

Дата: 15:24, 12-06-2018.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) 18-июндан бошлаб Тошкент-Москва-Тошкент йўналишида қўшимча рейслар қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАК хабар беришларича, парвозлар душанба, чоршанба ва шанба кунлари замонавий ҳаво лайнерларида бажарилади.

HY-613 рейси Тошкентдан 13:00да йўлга тушиб, Москвага 15:15да етиб боради. Москвадан HY-614 рейси 16:45 йўлга чиқиб, Тошкентга 22:35да етиб келади (маҳаллий вақт).

 

Сурат манбаи: http://stv.uz/news/newsuz/

Янгилик билан ўртоқлашиш: