“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва Boeing шассини алмаштириш дастури бўйича келишув имзоладилар

Дата: 17:31, 12-02-2019.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) ва Boeing корпорацияси Boeing-787 Dreamliner самолётлари учун шассини алмаштириш дастури бўйича келишув имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Америка ширкати матбуот хизматидан маълум қилишларича, дастур доирасида ташувчи таъмирланиши керак бўлган шассини Boeing заҳираларидаги сертификатланган бошқа шассига алмаштириши мумкин.

Бу хизмат эса операторларни шартнома тузиш, капитал таъмирлаш жараёнини режалаштириш ва бошқариш заруратидан халос этади.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Boeing 787 Dreamlinerнинг Марказий Осиёдаги илк буюртмачисидир. Самолётдан фойдаланиш 2016 йилда бошланган. Авиакомпаниянинг ҳаво флоти Boeing 757, 767, 787 Dreamliner ва Airbus 320 самолётларидан ташкил топган.

Сурат манбаи: ca-news.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: