“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Жакарта шаҳрига парвозларни йўлга қўйди

Дата: 11:54, 19-04-2019.

Тошкент. 19 апрель. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Индонезиянинг пойтахти Жакарта шаҳрига парвозларни йўлга қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари 1 майдан ҳафтасига 2 маротаба Куала-Лумпур халқаро аэропортида оралиқ қўнишда жорий этилади”, - дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, парвозлар Boeing-767 самолётларида қуйидаги тартибда (маҳаллий вақт) амалга оширилади:

Чоршанба: HY-551 Тошкент 06.45 – Жакарта 21.00 (Куала-Лумпур орқали), HY -552 Жакарта 22.30 - Тошкент 07.00 (пайшанба).

Пайшанба: HY -553 Тошкент 21.25 – Жакарта 09.25 (жума).

Жума: HY -554 Жакарта 10.50 – Тошкент 21.35 (Куала-Лумпур орқали).

Сурат манбаи: picbon.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: