“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Жиддага 6 чартер рейсини амалга оширади

Дата: 16:27, 24-05-2017.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 13-29 июнда “Умра. Ёз-2017” мавсуми доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент маршрути бўйича 6 чартер рейсини амалга оширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кичик ҳажни амалга оширишни истаган ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига Boeing-767 ҳаво кемаларида етказилади.

Жорий йилда Рамазон муқаддас ойида 672 ўзбекистонлик зиёратга боради.

“Умра-2017” дастурини амалга ошириш учун МАКнинг малакали мутахассислари жаб этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: