“Ўзбекистон ҳаво йўллари” майда Тошкент-Минск-Тошкент янги доимий авиарейсини йўлга қўяди

Дата: 12:42, 13-03-2015.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси майда Тошкент-Минск-Тошкент янги доимий авиарейсини йўлга қўяди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) авиакомпания хабарига асосланган ҳолда.

“Май ойида Ўзбекистон миллий авиакомпанияси Тошкент-Минск-Тошкент янги доимий авиарейсини йўлга қўяди. Беларусия Республикасига учишлар ҳафтасига икки марта янги А320 аэробусларида сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади”, - дейилади хабарда.

Нодир туристик обидалар ва гўзал табиат Беларусияга саёҳат қилишни режалаштираётган туристларда, шунингдек, Минскка иш бўйича ташриф буюрувчи сайёҳларда қизиқиш уйғотиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: