“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Минск шаҳрига уча бошлади

Дата: 16:04, 05-05-2015.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Бугун “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) Тошкент-Минск-Тошкент маршрути бўйича уча бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги рейс икки мамлакат ўртасидаги транспорт алоқаси салоҳиятини оширишга имкон беради ҳамда Европадан Жанубий Шарқий Осиёга йўловчилар оқимларини оширади”, - деб аниқлаштиришди МАК матбуот хизматида.

Рейс ҳафтасига икки маротаба сешанба ва пайшанба кунлари А 320 самолётларида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ўзбекистондаги монопол авиаташувчидир. У тўлиқ давлатга қарашли бўлиб, авиапарки ғарбда ишлаб чиқарилган 33 самолётдан иборат. Компания Европа, Америка, Яқин Шарқ, Осиёнинг 22 шаҳри, МДҲнинг 22 шаҳри ва маҳаллий 10 йўналишда рейсларни амалга оширади.

2014 йил якунларига кўра, авиакомпания пассажир ташувларини 1,9% пасайтириб, 2,625 млн кишини манзиига етказди. Айни пайтда юк ташувлари 4,6% ошиб, 43 минг тоннага етди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: