“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий компанияси Самарага қўшимча рейслар қўйди

Дата: 17:52, 14-06-2017.

Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий компанияси Самарага қўшимча рейслар жорий этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий компанияси сайёҳлик мавсумининг бошланиши муносабати билан Тошкент-Самара-Тошкент йўналиши бўйлаб қўшимча парвозларни амалга оширади. Парвозлар А320 ҳаво кемасида жорий йилнинг 2, 16, 30 июл ва 27 август кунлари амалга оширилади. Учишлар жадвали қуйидагича (маҳаллий вақт билан): HY 653 Тошкент – 09:10 Самара – 11:30, HY 654 Самара – 13:30 Тошкент – 17:35”, - дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: