“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий компанияси яна 4 Boeing-787 Dreamlinerга буюртма берди

Дата: 15:49, 09-01-2017.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий компанияси яна 4 Boeing-787 Dreamlinerга буюртма берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Boeing Co маълумотига асосланган ҳолда.

Айни пайтда Boeing Co ўзбек ҳамкорига Boeing-787 Dreamlinerнинг қайси русумини етказиб бериши ва лойиҳа қийматини очиқлагани йўқ.

Ўзбекистондан ташқари, Qatar Airways араб ширкати 30 Dreamliner, хитойнинг Ruili Airlines ширкати 6 Dreamlinerга буюртма берган.

Маълумки, ўтган йил ноябрда МАК Boeing-787-9 русумидаги яна учта самолёт сотиб олишини маълум қилган эди.

Ҳозирда ўзбек миллий авиаташувчиси иккита Boeing-787-8дан фойдаланмоқда.

Boeing 787 Dreamliner – кенгфюзеляжли иккимоторли реактив йўловчи самолётидир. унга 250тадан 330тагача одам кетади.

Boeing маълумотига кўра, Dreamliner олдингиларидан анча тежамли. Шунингдек, унинг фюзеляжи тўлиқ композицион материаллардан ясалган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: