“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Минводыга қўшимча рейслар қўйди

Дата: 17:35, 09-06-2017.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 20 июнидан 24 октябри орасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) талаб юқори бўлгани муносабати билан Тошкент - Минеральные Воды - Тошкент йўналишида қўшимча рейслар қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида МАК 8 июн куни маълум қилди.

Учишлар сешанба кунлари А320 самолётларида амалга оширилади. Учишлар жадвалини компания сайтидан топиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: