“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг биринчи икки юк “Боинг”лари рейсларни бажара бошлади
Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг (МАК) биринчи икки юк “Боинг-767-300BCF” самолётлари “Навоий” аэропортига бириктирилиб, яқинда бу ердан рейсларни бажара бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
МАКдан хабар қилишларича, 3 март куни “Навоий-Деҳли” маршрути бўйича HY-123 рейси, 4 мартда “Навоий-Дубай” йўналишида HY-143 рейси амалга оширилди. Самолётларга 53 тонна тижорат юки ортилди.
2015 йил 29 мартдан бошлаб ёзги навигацияга ўтувчи “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Навоий” аэропортидан Амстердам, Шанхай ва Мумбайга доимий юк рейсларини амалга ошира бошлайди.
Юк самолётлари етти йўналиш бўйича ҳафтасига 15 рейсни амалга оширади. Бундан 3таси Деҳли ва Дубайга, 2таси эса Франкфурт, Амстердам, Шанхай ва Мумбайга бўлади. Яна бир юк рейси Тяньзинга амалга оширилади. Шунингдек, қўшимча, чартер рейслар ҳам амалга оширилмоқда.


