“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг йўловчилар оқими деярли 10% ўсди

Дата: 15:37, 28-02-2018.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – 2017-йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг йўловчилар оқими 9,4% ўсди ва 2,7 миллиондан кўпга етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида МАК матбуот хизмати Russian Aviation Insider in Air Transportга асосланган ҳолда хабар берди.

Ижобий динамика ташувлар ҳажми 2016 йилга нисбатан 5,1% ошган 2017 йилнинг биринчи чорагида кузатила бошлади.

Йўловчи ташиш ҳажмининг ошиши, хусусан, Тошкентдан Душанбега (Тожикистон) Самарқанддан Истанбулга (Туркия) янги йўналишларнинг очилиши, Лаҳорга (Покистон) рейсларнинг қайта тикланиши, Олма-Ота ва Остонага (Қозоғистон) ва Урганчдан Санкт-Петербургга (Россия) авиақатновларнинг кўпайтирилиши билан боғлиқ.

2017-йилда МАК IATA (IOSA) парвоз хавфсизлиги аудитидан муваффақиятли ўтди ва Хатарларни автоматлаштирилган бошқариш тизимини (ARMS) жорий этишни давом эттирди.

Бугунги кунда, Ўзбекистон Миллий авиакомпаниянинг авиапарки замонавий Boeing 787-8, Boeing 767, Boeing 757 ва Airbus A320 самолётлари, шунингдек, Ил-114 лайнерларидан ташкил топган.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-3351.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: