“Ўзбекистон ҳаво йўллари” онлайн-бронлаш хизматларини кенгайтирмоқда

Дата: 18:03, 21-11-2016.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – 2018 йилда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Visa, MasterCard, UnionPay ва бошқа халқаро тўлов тизимлари воситасида чипта харид қилиш тизимини жорий этади, деб ёзади infoCOM.UZ журнали.

Бугунга келиб авиачипталарни компания сайти орқали UzCard миллий тизими орқали сотиб олиш мумкин.

Яқин орада авиакомпания ҳаво бортидаги жойларни олдиндан танлаш имкониятни қўшади.

Онлайн бронлаш ва харид қилиш лойиҳаси якунлангач ушбу иловаларнинг мобил иловаси ҳам ишга туширилади.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ўз рейслари учун онлайн рўйхатдан ўтиш тизимини татбиқ этишни режалаштирган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: