“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Покистонга янги рейс очишни режалаштирмоқда

Дата: 13:06, 27-01-2017.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси  5 апрелдан бошлаб Покистонга янги рейс очилишини маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) авиакомпания бош директори Валерий Тянга асосланган ҳолда.

“Апрелдаёқ “Тошкент Лаҳор” йўналишида янги рейс очилади. Рейс тахминан бешинчи апрелга қўйилиши режалаштирилган. Биринчи учиш ундан ҳам олдин амалга оширилиши мумкин”, - деб таъкидлади В.Тян Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, авиакомпания Хитой ва Ҳиндистоннинг саноат ҳудудларига учишлар ташкил қилиш масаласини ўрганиб чиқмоқда.

Шунингдек, чартер дастурини кенгайтириш имконияти ҳам муҳокама қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: