“Ўзбекистон ҳаво йўллари” рейсларни қишки жадвал бўйича бажара бошлади
Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – 29 октябрдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК рейсларни қишки жадвал бўйича бажара бошлади, деб хабар беради Миллий авиакомпания матбуот хизмати.
Учишларнинг қишги жадвали 2018 йилнинг 24 мартига қадар амал қилади. Авиакомпания қишги мавсумда бир қатор йўналишлар бўйича парвозлар сонини ошириб, Самарқанд аэропортидан янги йўналишлар йўлга қўяётганини таъкидлаб ўтди.
Хусусан, МАК 30 октябрдан Airbus A320 ва Boeing 757 лайнерларида душанба кунлари Самарқанд-Истамбул-Самарқанд йўналишида рейсларни бажара бошлайди. 16 ноябрдан МАК Самарқанд-Истамбул-Самарқанд йўналишида пайшанба кунлари ҳам уча бошлайди.
Шунингдек, МАК Амритсарга парвозлар сони ҳафтасига 2 маротаба, Сеулга 5 маротабагача, Олмотага 7 маротабагача, декабрдан бошлаб 2018 йил мартигача Остонага ҳафтасига 4 маротабагача оширмоқда.