“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Ригага тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади

Дата: 22:15, 09-10-2015.

Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – 30 октябрдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Ригага тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент-Рига-Тошкент” маршрути бўйича тўғридан-тўғри рейслар жума кунлари барча қулайликларга эга Boeing-767 авиалайнерларида амалга оширилади”, - дейилади авиакомпания сайтидаги хабарда.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент-Рига- Нью-Йорк” йўналишида ҳам ҳафтанинг еттинчи кунлари доимий учишларни амалга оширади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: