“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Ригага учишлар сонини ҳафтасига уч мартагача кўпайтирмоқда

Дата: 15:35, 26-02-2016.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) Ригага учишлар сонини ҳафтасига уч мартагача кўпайтирмоқда. Ба тўғрисида МАК матбуот хизмати хабар қилди.

“5 апрелдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкентдан Ригага рейслар сонини ҳафтасига уч мартагача оширмоқда”, дейилади хабарда.

Аниқлаштирилишича, Тошкент – Рига – Тошкент йўналиши бўйича рейслар сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Учишларнинг батафсил жадвали билан авиакомпания сайтида мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: