“Ўзбекистон ҳаво йўллари” россиянинг Сочи шаҳрига рейслар сонини икки бараварга кўпайтиради

Дата: 18:10, 21-02-2017.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – 7 мартдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси россиянинг Сочи шаҳрига рейслар сонини икки бараварга кўпайтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сочига рейслар замонавий А-320 аэробусларида сешанба ва шанба кунлари бажарилади.

Иккинчи рейс А-320 лайнерларида сешанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

“Эндиликда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси йўловчиларида Сочи ва Краснодарск ўлкасининг дам олиш масканларида ўз соғлиқларини мустаҳкамлашлари учун имкониятлар янада кўпаяди. Йўловчилар янги рейлардан фойдаланган ҳолда учишнинг ўзларига энг қулай ва фойдали вақтини танлашлари мумкин”, - дейилади ўзбек авиаширкати хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: