“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Самарқандга имтиёзли тариф муддатини узайтирди ва Россияга янги рейслар қўйди

Дата: 17:36, 30-05-2016.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши учун имтиёзли тарифлар муддатини узайтириши ҳақида эълон қилди ва Россияга янги рейслар қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бир томонга парвоз нархи барча йиғимларни ўз ичига олган ҳолда 23 еврони ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун тўлов Марказий банк курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.

Май ойида компания қатор янгиликлар, жумладан, Россияга тўғридан тўғри янги рейслар ҳақида маълум қилди.

Хусусан, 14 июндан бошлаб Воронежга ҳафтасига бир марта сешанба кунлари доимий рейслар бошланади.

16 майдан бошлаб эса Нукус-Москва-Нукус йўналишида ҳафтасига бир марта душанба кунлари учадиган тўғридан тўғри янги йўловчи рейслари очилади.

Шунингдек, 16 майдан Навоий-Москва-Навоий маршрути бўйича ҳафтасига бир марта душанба кунлари учувчи рейслар уча бошлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: