“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Самарқандга махсус реклама тарифларининг амал қилиш муддатини узайтирди

Дата: 15:32, 17-03-2015.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллариМиллий авиакомпанияси (МАК) Самарқандга рейсларга махсус реклама тарифларининг амал қилиш муддатларини узайтирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ҳаво йўллариМиллий авиакомпанияси Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича махсус реклама тарифларининг амал қилиш муддатларини 2015 йил 25 октябрга қадар узайтирдиРеклама акцияси доирасида эконом тоифадаги чипталарни махсус пасайтирилган тариф бўйича сотиб олиш мумкин. Бир томонга чиптанинг нархи 16 евро. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун чипталар миллий валютада МБ жорий курси бўйича сотилмоқда”, - дейилади МАК хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: