“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Самарқандга реклама тарифи муддатини узайтирди

Дата: 21:49, 04-11-2015.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Самарқандга реклама тарифи муддатини узайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйича авиачипталарга реклама тарифи муддати 2015 йилнинг 30 ноябригача узайтирилади. Бир томонга учиш қиймати 18 еврони ташкил қилиб, барча йиғимларни ўз ичига олади”, дейилади компания сайтидаги маълумотда.

Ўзбекистон фуқаролари чипталарга сўмда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ҳақ тўлайдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: