“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Саудия Арабистонига 5494 зиёратчини ташишни режалаштирмоқда

Дата: 15:29, 24-02-2015.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Умра 2015” дастури доирасида Саудия Арабистонига 5494 зиёратчини ташишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАК маълумотларига кўра, бунинг учун “Тошкент-Жидда-Тошкент” йўналишида Boeing-757G ва Boeing-767 лайнерларида 31 чартер рейслар амалга оширилади.

Компания чартер рейслари тижорат департаменти бўлими бошлиғи М.Баҳриддиновнинг таъкидлашига кўра, йўловчилар учун халқаро стандартларга жавоб берувчи барча шароитлар яратилади. Малакали мутахассислар зиёратчиларга тўртта алоҳида рўйхатга олиш бўлмаларида хизмат кўрсатадилар. Тошкентдан Жиддага рейслар 9 февралдан 23 мартгача, Жиддадан эса 19 февралдан 2 апрелга қадар амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: