“Ўзбекистон ҳаво йўллари” сентябрда Тошкентда Boeing корпорацияси билан биргаликда янги марказни ишга туширади

Дата: 14:15, 17-08-2015.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси сентябрда Тошкентда Boeing корпорацияси билан биргаликда композит материаллардан ясалган самолётларнинг конструкциялари қисмларини таъмирлаш бўйича янги марказни ишга туширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирда марказ биносини қуриш ишлари якуни етди. Boeing корпорацияси барча зарур усукуналарни етказиб берди ва ҳозирда уларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Марказ сентябрда ишга тушади. Янги марказ Boeing 787 Dreamliner русумидаги янги самолётларга техник хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган МДҲ ягона марказ бўлади”, – деб таъкидлади Uzbekistan Airways Technics аивакорхонаси директори Улуғбек Киясов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: