“Ўзбекистон ҳаво йўллари” талабаларга 50% чегирма берди

Дата: 22:16, 22-12-2016.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси талабаларга 50% чегирма берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 28-декабридан 2017-йилнинг 10-январига қадар кундузги бўлимларнинг талабалари ва ўқувчиларига республика ичидаги йўналишларга авиачипталар сотиб олинганда иқтисодий класс меъёрий тарифидан (Й) 50% чегирма берилиши ҳақида хабар қилади”, - дейилади авиакомпания хабарида.

Эслатиб ўтамизки, ушбу чегирма ҳар йили ЎзР Призидентининг 22.12.1992-йилги “Ўқувчилар ва талабаларнинг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида”ги 517-сонли фармони асосида берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: