“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Теҳронга доимий юк рейсларини амалга ошира бошлайди

Дата: 22:08, 20-04-2016.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – 29 апрелдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Кореан Эйр” авиакомпанияси билан ҳамкорликда Эрон пойтахти Теҳронга доимий юк рейсларини амалга ошира бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАК матбуот хизматидан маълум қилишларича, Теҳрон халқаро аэропортига рейслар Боинг-767-300BCF самолётларида ҳафтасига икки марта душанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Теҳронга доимий юк рейсларининг очилиши “Навоий” халқаро аэропортининг юк тармоғига муҳим қўшимча бўлади. Ҳозирда бу ердан Франкфурт, Вена, Милан, Сарагоса, Тель-Авив, Дубай, Деҳли, Мумбай ва Сеулга рейслар амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: