“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Теҳронга илк юк рейсини амалга оширди

Дата: 12:27, 04-05-2016.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ –  Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси “Навоий” аэропортидан Теҳроннинг “Имом-Хумайний” аэропортига илк юк рейсини амалга оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу рейс Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги доимий юк авиаташувларини бошлаб берди. 35,5 тонна юк – электроника, автомобил эҳтиёт қисмлари, фармацевтика ва бошқа маҳсулотлар ташилди”, – деб хабар беришди компанияда.

Экспертларнинг баҳоларига кўра, ўзбек авиакомпаниясининг Эрон пойтахтига доимий юк рейслари икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига хизмат қилади. Ўзбекистоннинг савдо йўналишлари орасидаги фойдали географик жойлашуви эса Эроннинг Европа, Жанубий Шарқий Осиё ва МДҲ мамлакатлари билан транспорт коммуникациялари ривож топишига кўмаклашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: