“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Термиздан Санкт-Петербургга янги рейс очмоқда

Дата: 12:07, 27-05-2014.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – 18 июндан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Термиз-Санкт-Петербург йўналиши бўйича доимий янги рейсни очмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўзбек авиакомпанияси сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.
Бу ердаги маълумотга мувофиқ, янги рейс ҳар ҳафта Вoeing 757 самолётида амалга оширилади.
Термиздан учиш соат 12:50га, Санкт-Петербургга етиб бориш 17:15га қилиб белгиланган. Санкт-Петербурдан қайтишда самолёт 18:45да жўнайди, Термизга эса 00:55да қўнади. Кўрсатилган вақтлар - Тошкент вақти.

Янгилик билан ўртоқлашиш: