“Ўзбекистон ҳаво йўллари” тез-тез учиб турувчи йўловчилар учун дастурга ўзгартишлар киритди
Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) тез-тез учиб турувчи йўловчилар учун дастурга ўзгартишлар киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2017 йил 10 февралдан бошлаб тез-тез учиб турувчи йўловчиларга мўлжалланган UzAirPlus дастурига ўзгартиш ва қўшимчалар киритди”, - дейилади ширкат хабарида.
Ўзгартишлар UzAirPlus дастури иштирокчиларини расмийлаштириш тартибларини соддалаштириш мақсадида киритилган.
Аниқ нима ҳақида гап кетаётгани ҳақида қўшимча ҳеч нима дейилмаган.