“Ўзбекистон ҳаво йўллари” “Тошкент-Амритсар-Тошкент” маршрути бўйича яна иккита қўшимча рейс қўяди

Дата: 17:01, 24-10-2017.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – 1 ноябрдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Тошкент-Амритсар-Тошкент” маршрути бўйича яна қўшимча иккита доимий рейсни йўлга қўяди, деб хабар беради МАК матбуот хизмати.
“Рейслар замонавий барча қулайликларга эга А320 лайнерларида чоршанба ва пайшанба кунлари бажарилади. Учишлар жадвали қуйидагича (маҳаллий вақт):
Чоршанба:
HY-443 Тошкент (11:15) – Амритсар (14.15)
HY-444 Амритсар (23:55) – Тошкент (02.00) +1
Пайшанба:
HY-441 Тошкент (22:45) – Амритсар (01.45) +1
Жума:
HY-442 Амритсар (11:30) – Тошкент (13.35)”, - деб аниқлаштирилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: