“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича тарифларни пасайтирди

Дата: 17:32, 30-05-2018.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) жорий йил 3 июнидан 8 сентябрига қадар Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент рейсининг эконом-класси учун минимал нархларни туширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) авиакомпания матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Кўрсатилган муддатда бир томонга учиш нархи 430 еврони (4 037 924 сўм), қайтиш билан қўшганда 829 еврони (7 788 863 сўм) ташкил этади.

Шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК йўловчиларига қулайлик яратиш мақсадида 3 июндан Самарқанд-Нью-Йорк йўналишида қўшимча тариф жорий этади. Янги таклиф Тошкент орқали Самарқанд-Тошкент орасидаги парвоз учун қўшимча ҳақ тўламасдан Самарқанддан Нью-Йорккача авиачипта харид қилиш имконини беради.

Эслатиб ўтамизки, авиачипталар сотуви ЎзР МБнинг сотув кунидаги курсида ўзбек сўмларида амалга оширилади.

Сурат манбаи: https://oboi.ws/wallpaper-6330/

Янгилик билан ўртоқлашиш: