“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ва “S7 Airlines” ўзбек шаҳарларидан Узоқ Шарққача рейсларни йўлга қўйдилар

Дата: 15:10, 16-04-2018.

Тошкент. 16 апрел. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ва “S7 Airlines” авиакомпанияси Код-Шер келишуви доирасида парвозлар тармоғини кенгайтирмоқда. Бунинг натижасида МАКнинг Тошкент ва Наманганлик йўловчилари Россия Федерациясининг Узоқ Шарқдаги шаҳарларигача учиб боришлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундай шаҳарлар орасида Жанубий-Сахалинск, Хабаровск ва Владивосток кабилар бор.

МАК маълумотларига кўра, барча рейслар Новосибирск орқали “S7 Airlines” авиакомпанияси билан биргаликда бажарилади.

Тошкентдан Жанубий-Сахалинск, Хабаровск ва Владивосток шаҳарларига қатновлар душанба, пайшанба ва шанба кунлари, шунингдек, Наманган шаҳридан ва ортга душанба кунлари бажарилади.

МАК сайтида парвоз чипталари баҳоси ҳам келтирилган.

Шунингдек, агар йўловчилар МАК тез-тез учадиган йўловчилар дастури UzAirPlusнинг иштирокчиси бўлишса, Код-Шер келишуви доирасидаги юқорида кўрсатилган йўналишларга авиабилет сотиб олгани учун уларнинг ҳисоб рақамига ҳар икки ташув йўналиши бўйича - Тошкент - Наманган - Новосибирск, Новосибирск - Жанубий-Сахалинск - Хабаровск - Владивосток баллар ёзилиши таъкидлаб ўтилган.

Сурат манбаи: http://www.flickriver.com/groups/772028@N22/pool/interesting/

Янгилик билан ўртоқлашиш: