“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ўз ходимларини рағбатлантирди

Дата: 17:08, 04-09-2015.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ўз ходимларини рағбатлантирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МАК маълумотига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон фуқаролик авиацияси ривожига қўшган самарали ҳиссаси учун 29 авиаходимга миллий авиакомпаниянинг Фахрий ёрғлиқлари топширилди, 93 кишига ташаккурнома берилди, 34 ходим пул мукофоти билан рағбатлантирилди”, - дейилади МАК матбуот хизмати томонидан компания маъмуриятида Ҳаво флоти куни ва Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилашдан кейин эълон қилинган хабарда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” – Ўзбекистондаги монопол авиаташувчи бўлиб, давлатга тегишли. Унинг авиапаркида ғарбда ишлаб чиқарилган 33 самолёт мавжуд. Улар доимий равишда Европа ва Осиё, Америка мамлакатлари ва Япониянинг 40 ошиқ шаҳарларига қатнайди. Авиакомпания ваколатхоналари дунёнинг 25 мамлакатларида очилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: