“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ўз суперлайнерини Алмати аҳолисига намойиш қилади

Дата: 12:55, 07-09-2016.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) ўз суперлайнерини Алмати аҳолисига намойиш қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилнинг 9 сентябрида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Орзулар лайнери” – Boeing-787-Dreamliner самолётида Алмати шаҳрига (Қозоғистон) халқаро рейсни амалга оширади”, - дейилади МАК матбуот хизмати хабарида.

Хабарда рейснинг бажарилиш жадвали ҳам мавжуд (тошкент вақти): 9 сентябр, HY 763 Ташкент (19.10) – Алмати (21.40) ва 9 сентябр, HY 764 Алмати (22.40) – Тошкент (23.20).

Янгилик билан ўртоқлашиш: