“Ўзбекистон почтаси” АЖ янги раҳбари тайинланди

Дата: 15:42, 02-02-2016.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекистон почтаси” Акционерлик жамияти янги раҳбари тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир хабар ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинди.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ акциядорларининг 2016 йил 29 январда ўтказилган умумий мажлиси қарорига биноан Шухрат Махаматнозимович Атамухамедов “Ўзбекистон почтаси” АЖ бош директори этиб тайинланди”, - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, “Ўзбекистон почтаси” АЖ мамлакат почта алоқасининг асосий ташкилоти ҳисобланади.

”Ўзбекистон почтаси” республикадаги тармоғи унинг таркибига 14 ҳудудий филиаллар, уларнинг 177 туман ва шаҳар узеллари, 2986 алоқа бўлимлари (булардан 2296 қишлоқ жойларда), шунингдек, “Халкаро почтамт”нинг 20 кўчма бўлинмалари, “Ўзбекистон маркаси” ишлаб чиқариш бўлими ва “Пул ўтказмаларини назорат қилиш маркази” киради.

Миллий почта оператор таркибига миллий почта жўнатмаларини доимий ташишни таъминловчи яна 34 авиа, 2 темир йўл, 436 автомобил маршрутлари ҳам киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: