“Ўзбекистон почтаси” банк хизматларини кўрсатади
Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекистон почтаси” АЖ банк хизматларини кўрсатади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 февралда имзоланган “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.
Фармон “Ўзбекистон почтаси” АЖни чет эл маслаҳатчиларини жалб қилган ва илғор халқаро тажрибани ўрганган ҳолда ислоҳ қилиш, шунингдек, почта алоқаси операторлари ва курьерларининг тармоғини ривожлантириш, хорижда халқаро почта жўнатмаларининг алмашинув пунктларини ташкил этишни кўзда тутади.
Хусусан, яқин орада “Ўзбекистон почтаси” АЖга “Матбуот тарқатувчи” АКни қўшиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги икки ой муддатда “Ўзбекистон почтаси” АЖ почта алоқаси миллий операторига агент сифатида банк ва суғурта хизматларини кўрсатиш, шу жумладан тўловларни қабул қилиш ва ўтказиш, банк карталарига хизмат кўрсатиш, аҳолининг бўш пул маблағларини жалб қилиш, ихтиёрий ва мажбурий суғурта қилиш хизматлари ва аутсорсинг шартларида бошқа хизматларни кўрсатиш ҳуқуқларини тақдим этиш масаласини ўрганиб чиқиш топширилди.
Сурат манбаи: https://nuz.uz/ekonomika-i-finansy/17420-ao-uzbekiston-pochtasi-inostrannyy-investor-ne-potrebuetsya.html