“Ўзбекистон почтаси” мустақилликнинг 25 йиллигига янги маркалар сериясини чиқарди

Дата: 10:39, 05-09-2016.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлаш тадбири доирасида “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти томонидан махсус почта маркалари туркуми тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 2016 йил 31 августдан муомалага киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу почта маркаларида мустақиллик даврида қурилган замонавий архитектура бино ва иншоотлари, саноат ва машинасозлик ривожи ҳамда иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, спорт, таълим тармоқлари тасвирланган.

Купонда Мустақиллик монументи олдидан жой олган фарзандини бағрига босиб турган Бахтиёр она сиймоси тасвири туширилган бўлиб, инглиз тилида “Ўзбекистон Ресбубликаси Мустақиллигининг 25 йиллиги” матни жойлашган”, - дейилади “Ўзбекистон почтаси” матбуот хизмати хабарида.

Туркум 8та почта маркасидан иборат бўлиб, рангли кўринишда тайёрланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: