“Ўзбекистон темир йўллари” 2017 йилда 21,59 млн йўловчи ташиди

Дата: 17:28, 27-02-2018.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – 2017 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” АК 21,59 млн йўловчи ташиди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компаниянинг ўтган йил якунлари бўйича ҳисоботига таянган ҳолда.

Хусусан, ўтган йилда 21,59 млн киши темир йўл хизматларидан фойдаланди, бу 2016 йилга нисбатан 630 минг йўловчига кўп демакдир. Тошкент метрополитени томонидан 61,9 млн йўловчи ташилган. 2017 йилда иллик юк ташиш ҳажми 22,9 млрд тн-кмни, йўловчи айланмаси эса 4293,9 млн пасс-кмни ташкил қилган. 2017 йилда темир йўл станциялари орқали 67,93 млн тонна юклар ташилган.

Тизим корхоналарида 2017 йилда 717,4 млрд сўмлик қийматга тенг маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Бундан ташқари, кўмир саноати корхоналари томонидан 4,17 млн тонна кўмир қазиб олинган, истеъмолчиларга 4,5 млн тонн кўмир етказиб берилган, шундан 834 минг тоннаси аҳолига етказилган.

2017 йилда темирй йўл соҳасида 2203 янги иш жойи яратилган, 2 юқори тезликда юрувчи “Afrosiyob” поезди сотиб олинган.

Сурат манбаи: http://www.anons.uz/article/society/16316/

Янгилик билан ўртоқлашиш: