“Ўзбекистон темир йўллари” 50%гача янги йил чегирмалари тақдим этади

Дата: 15:26, 13-12-2018.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ республика ичидаги барча рейсларга янги йил чегирмалари берилиши ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“(...)“ Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача Янги йил байрами нишонланиши давомида маҳаллий ва тезюрар “Афросиёб” поэздлари чипталарига чегирмалар тақдим этади”, - дейилади компания матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, йўловчиларни кенгроқ қамраб олиш мақсадида қўшимча рейслар йўлга қўйилади.

50% чегирмалар пенсионерлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, олий ўқув юрти талабаларига, 30% чегирмалар оилавий саёҳатчиларга (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшга тўлмаган фарзанд ота ёки онаси билан бирга бўлганда), 20% чегирмалар жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимларига (4 киши ва ундан ортиқ буюртма), мактаб, колледж, ва лицей ўқувчиларига тақдим этилади.

Байрам олди ва байрам кунлари имконияти чекланган шахслар ва жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари учун алоҳида чиптахона фаолият кўрсатади.

 

Сурат манбаи: https://nuz.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: