“Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистондаги участкани эксплуатация қилиш бўйича шартномани 2017 йилга қадар узайтирди

Дата: 22:41, 19-03-2015.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ –“Ўзбекистон темир йўллари” Давлат-акционерлик компанияси Афғонистон ҳукумати билан мамлакат жанубидаги “Хайратон-Мозори-Шариф” темир йўлини эксплуатация қилиш бўйича 3 йиллик шартнома имзолади, деб хабар қилди Ўзбек телеграф агентлигига (ЎзТАГ) пайшанба куни ўзбек компанияси вакили.

“Янги шартнома Афғонистондан ташиладиган юклар ҳажмини йилига 4 млн тоннагача етказишга имкон беради”, - деб аниқлаштиришди компания вакили.

Шартномага кўра, ўзбек компаниясининг йиллик энг кам даромади ташув ҳажмларидан қатъи назар $19 млнни ташкил қилади. Афғон томонига юклар транзитида қатор чегирмалар бералади.

Маълумот ўрнида, 2011 йил июнда “Ўзбекистон темир йўллари” Афғонистон ҳукумати билан “Хайратон-Мозори-Шариф” темир йўлини эксплуатация қилиш бўйича 3 йиллик шартнома имзолаган эди. Келишувга мувофиқ, ўзбек компанияси ушбу мамлакатдаги темир йўл участкаларига ўзбек мутахассислари ёрдамида хизмат кўрсатди ва ўз состави воситисида юкларни ташиди. “Ўзбекистон темир йўллари”нинг ушбу участка эксплуатациясидан оладиган минимал даромади 2011-2013 йилларда $96 млнни, минимал ташувлар ҳажми эса 2,2 млн тоннани ташкил қилиши керак эди.

Олдинроқ, 2010 йил ноябрда “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК “Хайратон-Мозори-Шариф” темир йўлини қуришни тугаллади. Унинг узунлиги 75 км, қиймати эса $129 млн. 2011 йил февралда у эксплуатацияга топширилди. Янги линиянинг ўтказиш қуввати йилига 9 млн тонна юкни ташкил этади. Лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг $165 млн ва Афғонистоннинг $15 млн маблағи ҳисобига амалга оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: