“Ўзбекистон темир йўллари” Афғонистонга тайёр нефтмаҳсулотлари транзитини чегаралаб қўйди

Дата: 14:39, 07-05-2014.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” (ЎТЙ) Давлат акционерлик темир йўл компанияси Афғонистонга тайёр нефтмаҳсулотлари транзитини чегаралаб қўйди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎТЙ давлат компанияси маълумотига асосланган ҳолда.
«2014 йилнинг апрелидан бошлаб Афғонистон Ислом Республикасига қараб йўналаётган нефтмаҳсулотлари ортилган вагонлар сони кескин ошгани кузатилмоқда. Аммо ушбу мамлакат темир йўл станцияларининг ривожи ушбу катта миқдордаги юкларни ўз вақтида туширишга имкон бермайди. Бундан ташқари, юк олувчилар томонидан вагон-цистерналарни мамлакат ичида нархлар ошишига қадар сақлаб туриш ҳоллари ҳам пайдо бўлди»,- дейилади ЎТЙ хабарида.
Шу сабабли компания темир йўл станцияларида транзит вагонлари тўпланиб қолмоқда. “Шундай қилиб, 2014 йилнинг 5 майига келиб Афғонистон Ислом Республикаси 783 цистерна тўпланиб қолган. Бундан ташқари, “Ўзбекистон темир йўллари” полигонида йўлларнинг очилишини кутиб Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудига ўтиши керак бўлган 421 цистерна йиғилиб қолган. Кунига эса ўртача нефт маҳсулотлари ортилган 30 цистерна келмоқда”, - деб хабар беради ЎТЙ.
Иссиқ, цистерналардаги босимнинг ошиши, ёнғин ва портлаш эҳтимоли ҳамда вагонлардан фойдаланиш учун тўловлар бўйича йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда ЎТЙ компанияси “Афғонистон Ислом Республикасига қараб йўналаётган нефтмаҳсулотлари ортилган вагонлар оқимини қисқартириш учун чора кўришга мажбур бўлган”лиги хабар қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: