“Ўзбекистон темир йўллари” байрам чегирмаларини жорий этади
Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – 18 мартдан 22 март орасида “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти Наврўз байрами муносабати билан чегирмалар жорий этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания матбуот хизматига таянган ҳолда.
“Хусусан, маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда (шу жумладан, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” поездларида) оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50%гача чегирма жорий қилинди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, чегирмалар Ўзбекистон Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жорий этилган.
Сурат манбаи: http://www.anons.uz/article/society/16316/