“Ўзбекистон темир йўллари” халқаро йўналишларга чегирма жорий этди
Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ халқаро йўналишларга чегирма жорий этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Узжелдорпасс” АЖ маълумотларига кўра, 2015 йилнинг 1 сентябридан 30 ноябрига қадар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ халқаро йўналишлардаги поездларида чипталар муддатларидан келиб чиқиб қуйидаги чегирмалар/устамалар жорий этилади. Хусусан, купе ва СВ вагонларида поезд жўнашигача 31-45 кун сотилган чипталар учун 45%, 6-30 кун олдин сотилган чипталар учун 35% чегирмалар берилади. Чегирмалар плацкарт вагонларда поезд жўнашигача 31-45 кун сотилган чипталар учун 35%, 6-30 кун олдин чотилган чипталар учун 35%ни ташкил қилади.
Агар йўловчи чиптани поезд жўнашигача 5 кун қолган муддатда харид қилса, 5% чегирма берилади. Айни пайтда ушбу чегирмалар ички йўналишлар чипталари ва ташкиллаштирилган гуруҳларда сафарга чиқаётган йўловчилар учун тақдим этилмайди.