“Ўзбекистон темир йўллари” “Тошкент-Бухоро” маршрути бўйича юқори тезликдаги поезд ҳаракатини доимий равишда йўлга қўйди

Дата: 15:46, 15-09-2016.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” Миллий темир йўл ташувчиси “Тошкент-Бухоро” маршрути бўйича юқори тезликдаги поезд ҳаракатини доимий равишда йўлга қўйгани ҳақида эълон қилди, деб хабар беради пайшанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тезюрар Afrosiyob электропоезди 15 сентябрдан Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Тошкент (762/761-рейс) йўналиши бўйлаб ҳаракатланишни бошлайди. Тошкентдан поезд соат 8.00да жўнаб кетади, Бухорога 11.47да етиб боради. Ортга қайтиш рейси Бухородан 15.21да бўлиб, пойтахтга соат 19.10да етиб келади”, - деб таъкидлашди “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК матбуот хизматида.

Таъкидланишича, Тошкент ва Бухоро орасидаги масофа 600 кмдан зиёдроқ. Йўловчилар уни 3 соату 47 дақиқада босиб ўтадилар.

Эслатиб ўтамизки, янги юқори тезликдаги йўлни қуришга $400 млндан ортиқ маблағ сарфланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: